"Ливерпуль"да финал олди яна бир бош оғриқ

"Ливерпуль" футболчиси Тиаго Алькантара "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда майдонни эрта тарк этди. Бунга унинг жароҳати сабаб, дея кўрсатилган.

"Goal.com" нашрига кўра, футболчининг жароҳати қанчалик жиддий экани бугунги тиббий хулосаларлан сўнг маълум бўлади. Катта эҳтимол билан у чемпионлар лигаси финалини ўтказиб юборади, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи иккинчи бўлим аввалида ўз ўрнини Жеймс Милнерга бўшатиб берди. Ушбу баҳсда "Ливерпуль" рақибини 3:1 ҳисобида таслим этди ва АПЛ кумуш медалларига сазовор бўлди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!