“Ливерпуль”да жиддий ўзгариш. Клопп “йил трансфери”ни амалга оширишга ҳозирлик кўряпти

Ёзда “Ливерпуль” таркибида жиддий янгиланишлар бўлади. 

Трансфер суммаси 150 миллион еврога баҳолаётган Садио Мане ёзда “Реал” жамоасига кўчиб ўтиши кутилмоқда. “Реал” бу футболчини Гарет Бэйлнинг ўрнида ўйнатмоқчи. Зидан анчадан буён Бэйлни жамоадан кетказишга ҳаракат қилмоқда.

Агар “Реал” Садио Манени қўлга кирита олмаса, “Ливерпуль” бу футболчини ПСЖдан олинадиган Килиан Мбаппенинг трансферига қўшишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, “Ливерпуль” Килиан Мбаппега олти йиллик шартнома ва йилига 50 милилон евро миқдорида маош таклиф қилган эди. Мбаппега ҳам бу таклиф маъқул келган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)