"Ливерпуль"да қолиш учун ўзини ўққа-чуққа ураётганлар бор
Бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Юрген Клоппга ўзини исботлаб қўймоқчи.
"The Times" нашри берган хабарга кўра, "Ювентус"дан "Ливерпуль"га ижара асосида ўтган футболчи ўзига фитнес-мураббий, диетолог ҳамда физиотерапевтлар ёллади. У Англия грандининг асосий таркиб футболчисига айланишни истаяпти.
Қайд этиш лозим, 26 ёшли ярим ҳимоячининг ижараси учун "қизиллар" 4.5 миллион евро тўлайди. Инглиз грандида Артурни 37.5 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд.
Фикрлар