"Ливерпуль"да тозалаш ишлари бошланади
"Ливерпуль"нинг 3 нафар футболчиси мавсум охирида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Гап ярим ҳимоячилар Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен ва аллақачон 37 ёшни қаршилаган Жеймс Милнер ҳақида кетмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти ёзда "тозалаш" ишларини олиб боради. Мерсисайдликлар аллақачон ярим ҳимоядаги потенциал мақсадлар устида фаол ишламоқда. "Боруссия" Дортмунд футболчиси Жуд Беллингемдан ташқари "бўрилар" футболчиси Матеус Нуньес ҳам аллақачон жамоанинг радарига тушишга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп жамоаси айни дамда Англия премьер-лигаси турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Фикрлар