Англия премьер-лигаси муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган "Ливерпуль"га кубок ва олтин медаллар қачон топширилишини маълум қилди.

Унга кўра, тантанали маросим 22 июль куни "Энфилд"да, яъни АПЛнинг 37-туридан ўрин олган "Челси"га қарши баҳсдан кейин ўтказилади. Унда мерсисайдликлар афсонаси Кенни Далглиш ҳам иштирок этади.

Шу билан бир қаторда, АПЛ “Ливерпуль” мухлисларини шу куни стадион атрофида тўпланмасликни ва маросимни телевизор орқали томоша қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” 1990 йилдан буён илк бор Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)