"Ливерпуль"га бельгиялик иқтидор эгаси керак

  • 26 Jul 14:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" бельгиялик ярим ҳимоячи Ромео Лавиа учун "Саутгемптон"га яхшиланган таклиф тайёрламоқда.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Саутгемптон" 19 ёшли футболчи учун камида 50 миллион фунт талаб қилишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Лавиянинг ўзи ҳам «Ливерпуль»га ўтмоқчи, шу боис шахсий шартнома шартларини келишиб олишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Шунга қарамасдан мерсисайдликларнинг у билан музокаралари бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

“Саутгемптон” аввалроқ “Ливерпуль”нинг Лавия борасидаги 37 миллион фунт стерлинглик биринчи таклифини рад этганди.

Лавия ўтган мавсумда Премьер-лигада 29 та ўйинда майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!