"Ливерпуль"га Италиядан зўр футболчи келяпти
“Наполи” ярим ҳимоячиси Аллан катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.
Il Mattino нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи “Эвертон” аъзосига айланади. “Ирисчилар” эса унинг трансфери учун неаполликларга 38 млн евро тўлашга тайёр, аммо А Серия клуби бу сотувдан 40 млн евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Аллан ўтган мавсум А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар