"Ливерпуль"га қарши ўйинда "Сити"нинг топ форварди майдонга туша олмайди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола шогирди Серхио Агуэро АПЛ 8-тури "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини хабар қилди.

Агуэро 22 июнь куни "Бернли"га қарши баҳсда жароҳат олган ва жароҳат амалиётидан сўнг октябрь ойидагина майдонга қайтган эди.

Бироқ аргентиналик форвард Англия Премьер лигаси 6-турида "Вест Хэм"га қарши ўйинда жароҳатини янгилаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!