“Ливерпуль”ни эплолмай қолган Клопп “Челси”ни бошқариши кутиляпти

“Ливерпуль” жорий мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда. Катта маблағ сарфлаётганига қарамай, “Челси” натижалари ҳам кутилган натижаларни қайд этолмаяпти.

Sunday Express нашрининг таъкидлашича, “аристократлар” мавсум якунлангач, бош мураббий Грэм Поттердан воз кечиши мумкин. Клуб хўжайини Тодд Бёли бу мутахассисга мавсум охиригача имконият берган. Бу муддат ичида натижаларда ижобий ўзгариш бўлмаса, Поттер жойидан олинади.

Ўз навбатида, “Ливерпуль” ҳам Клопп билан хайрлашиши кутиляпти. Агар вазият шундай якун топса, “Челси” германиялик мутахассисни бош мураббийликка олиб келишга тайёр.

Юрген Клопп Англия премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш тажрибасига эга экани “Челси” раҳбариятининг эътиборини тортмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!