"Ливерпул"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди

Кеча АПЛнинг 21-тури доирасида бўлиб ўтган "Ливерпуль" - "Шеффилд Юнайтед" (2:0) учрашуви бошланишидан олдин мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Наби Кейта жароҳат олди.

Гап шундаки, Кейта ўйиндан олдин ўтказиладиган чигалёзди машқларида жароҳат олди ва шу боис Юрген Клопп асосий таркибда ўзгариш қилишга мажбур бўлди. Кейтанинг ўрнига майдонга Жеймс Милнер туширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” 58 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!