"Ливерпул"нинг асосий футболчиларидан бири "Манчестер Сити"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Жоэль Матип яқин 6 ҳафтани лазаретда ўтказиши мумкин.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра шифокорлар 28 ёшли футболчини камида 1,5 ой даволаниши лозимлигини айтишган. Шу тариқа у 10 ноябрь куни “Энфилд”да “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтадиган принципиал беллашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз,  Матип 28 сентябрь куни АПЛнинг “Шеффилд Юнайтед”га (1:0) қарши бўлиб ўтган баҳсида жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Матип жорий мавсум премьер-лигада 7 та беллашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!