"Ливерпуль" клуби чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон жароҳат сабаб сафдан чиқди.

Daily Record нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчи товонидан жароҳат олган. Шифокорлар унинг соғайиши учун тахминан 2 ҳафта талаб этилишини айтишмоқда.

Шу тариқа у Шотландия терма жамоасига Евро-2020 саралашидан ўрин олган Қозоғистон ва Кипр терма жамоаларига қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Робертсон жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.