«Ливерпуль»нинг ғалаба формуласи

«Манчестер Сити»га қарши ўйинда мағлубиятга учраганига қарамай Премьер Лига пешқадами бўлиб қолаётган «Ливерпуль» Юрген Клоппнинг юлдузлари эвазига бундай натижаларга эришмоқда.

Муҳаммад Салоҳнинг голлари, Виргиль Ван Дэйкнинг ҳимоядаги ўйини ва қарийб гол ўтказмас дарвозабон Алиссон Бэкер «шаҳарликлар»га қарши ўйиндан олдин етти очкогача ўзиб кетишларига сабабчи бўлган.

«Қизиллар»нинг ғалаба формуласида парда ортида қолиб кетаётган муҳим жиҳатлар қайси?

  1. Жоржиньо Вейналдум

«Ливерпуль» ёзда Наби Кейта ва Фабиньони сотиб олганидан кейин ярим ҳимояда Жордан Хендерсон, Жеймс Милнер ва Жоржиньо Вейналдумларнинг ўйин амалиёти кескин қисқариб кетиши башорат қилинганди.

Кейта ва Фабиньо яхши старт олмаганидан кейин Клопп ўзининг тажрибадан ўтган футболчиларига суянишда давом этди. Аммо ўзгарувчан хусусиятлар сабаб ҳар бир ярим ҳимоячи ротация учун заруриятга айланди.

«Ливерпуль»нинг ярим ҳимоячилари орасида энг кўп чемпионат ўйинларида иштирок этган Вейналдум эса энг самарали футболчилардан бирига айланди. У 19 ўйинда атиги бир гол урган бўлсада, у бунинг учун жамоада эмас.

Унинг «Арсенал»га қарши кўрсатган ўйини фойдали эканлигини яна бир марта исботлади. Вейналдум 39 пасдан 34 тасини муваффақиятли якунлаган. Уч марта рақиб ҳужумини бузган, етти марта рақибдан тўпни олиб қўйган.

Голландиялик футболчининг ўйини ўзига тортмаслиги мумкин. Аслида Юрген Клопп истаётган нарса ҳам шу. Вейналдумнинг асосий вазифаси самарали ярим ҳимоячи сифатида тўпни ҳимоядан ҳужумга тезкорлик билан етказиб беришдир. Бу унинг қадрини янада оширади.

  1. Ўйиндан ташқари ҳолат тузоғи

Виргиль Ван Дейкнинг «Ливерпуль» ҳимоясига қўшаётган таъсири унинг январда мерсисайдликларга келиб қўшилганидан бери муҳокамалар марказида қолмоқда. «Қизиллар» жорий мавсумнинг 20 учрашувида атиги 10 гол («Сити»га қарши ўйингача 8 гол) ўтказиб юборди. Буларнинг бари Ван Дейкнинг ҳиссаси туфайли бўлди.

Аммо «Ливерпуль»нинг ғалабаларида тилга олинмаётган яна бир жиҳат бу рақибнинг ҳужумларини ўйиндан ташқари ҳолатда тузоққа тушириш бўлмоқда. Клоппни ҳимояси тез-тез рақиб ҳужумчиларини офсайдда қолдириш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳимоядагиларнинг барчаси биргаликда ҳаракат қилиши рақиб ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмоқда.

«Эмирейтс»да 1-1 ҳисобида тугаган ўйинда «тўпчилар» вакиллари етти марта офсайдда қолиб кетишди. Бу Премьер Лиганинг бир ўйинида кўрсатилган ягона ўйин ҳисобланади.

Бутун ҳимоя бу жиҳат ишлаши учун жавобгар. Бунда Ван Дейкнинг бош-қош бўлиши юқори натижаларни таъминлашга хизмат қилмоқда.

  1. Салоҳнинг яратувчанлиги

«Ливерпуль»га «Рома»дан келиб қўшилганидан бери Салоҳ жаҳон футболининг кўзга кўринган ҳужумчиларидан бирига айланди. У ўтган мавсумдан бошлаб Премьер Лиганинг 56 беллашувида 45 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Аммо янги мавсумда у ўз профилини яна бир жиҳат билан тўлдиришга эришди. У гол уришда асосий яратувчан футболчига айланди. Мисрлик футболчининг 13 голи «Олтин бутса»нинг дастлабки даъвогарлари сафига киришига сабабчи бўлди. Аммо унинг яратувчанлиги борасидаги статистикаси ҳам кўзга ташланмоқда.

Салоҳ 2018/19-йилги мавсумда Премьер Лигада 43 та хавфли вазиятларни яратиб берган. Бу шерикларидан камида 18 тага кўп дегани. Робертсон ва Фирминоларда бу 25 тани ташкил қилади. У шунингдек етти голли узатмани амалга оширди. Бу эса бошқа жамоадошларидан камида 4 тага кўп. Робертсон, Фирмино ва Александер-Арнолдларда бу кўрсаткич 3 тага тенг.

Фақатгина Лерой Сане Муҳаммад Салоҳдан кўпроқ голли узатмани амалга оширган. Бу рақамлар Салоҳни ўтган мавсумдагидан ҳам анча кучайганини исботлайди.

Юқорида тилга олинган жабҳалар бундан кейин ҳам ишлашда давом этса Премьер Лиганинг бу йилги ғолиби «Ливерпуль» бўлиши шубҳасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
06/01/2019 16:26
Ливерпуль қайсидир турнирдан чиқиб кетгани яхши. бумаса хамасидан қуриқ қолади
&
darwesh
06/01/2019 15:18
Сабаби битта - унинг исми Юрген Клопп
zohir_t
06/01/2019 21:18
Uyam adashadi)