"Ливерпул"нинг премьер-лигадаги кетма-кет ғалабалари сони рекорд даражага етди

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” АПЛнинг 3-турида ўз майдонида “Арсенал”ни 3:1 ҳисобида енгди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра бу мерсисайдликлар учун премьер-лига доирасидаги кетма-кет 12-ғалаба бўлди. Эътиборлиси, бу клуб рекорди ҳисобланади.

Маълумот учун, “Ливерпул”нинг ушбу ғалабали серияси ўтган мавсумнинг 30-турида “Бёрнли”га қарши ўйиндан бошланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!