"Ливерпуль"нинг яна бир аъзоси коронавирус юқтириб олди

"Ливерпуль" клубида муаммолар кўпаймоқда.

Жамоа ярим ҳимоячиси Жердан Шакири коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақида Швейцария футбол иттифоқи хабар бермоқда. Миллатлар Лигасининг навбатдаги турларидан ўрин олган Испания ва Германия терма жамоаларига қарши ўйинларда  иштирок этиш учун йиғинга жалб қилинган 28 ёшли хавбекнинг таҳлил натижалари мусбат чиққан ва футболчи изоляцияга олинган.

Шакири COVID-19га чалинган мерсисайдликларнинг 3-футболчиси ҳисобланади. Аввалроқ, Садио Мане ҳамда Тьяго Алькантара ҳам ушбу вирусни юқтириб олгани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!