"Ливерпуль"нинг "Ювентус"дан олган футболчиси Чемпионлар лигасида қатнашмайдиган бўлди
"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Артур Мелони Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан чиқариб ташлади. Бразилиялик футболчи энди мерсисайдликлар сафида сайёрамиздаги энг нуфузли еврокубок плей-офф ўйинларида ўйнамайди.
Артур мавсум бошида олган жароҳати туфайли ҳали ҳам даволанмоқда. Футболчи тез орада сафга қайтиши кутилмоқда, аммо бош мураббий Юрген Клопп Туриннинг "Ювентус" клубидан ижарага олинган ярим ҳимоячининг Европа мусобақаларида жамоа учун унчалик фойдаси бўлмайди, деган хулосага келди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида "Ливерпуль" Мадриднинг "Реал"и билан баҳс олиб боради.
Фикрлар