Лобанов қолди ёхуд

Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” клуби янги мавсум учун ўйинчиларини ПФЛ рўйхатидан ўтказишни бошлаб юборди. Бу ҳақда ПФЛнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рўйхатдан ҳозирча 20 нафар ўйинчи ўрин олган ва уларнинг барчаси билан расмий шартномалар имзоланган. Уларнинг 7 нафари ўтган йилги футболчилардир. Жумладан, Александр Лобанов, Акмал Турсунбоев, Камолиддин Тожиев, Саламат Қуттибоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Владимир Вагин ҳамда Станислав Андреев билан 2021 йилнинг 31 декабрь санасигача келишувга эришилган.

металлург_2

Шунингдек, ПФЛ рўйхатидан ўтказилган 13 нафар ўйинчилар эса бошқа клублардан таклиф этилган. Уларнинг орасида биргина легионер бўлиб, олдин хабар берганимиздек, “Спартак”нинг собиқ футболчиси Евгений Макеев ҳам “Металлург” билан ушбу йилнинг охирига қадар шартнома тузган.

металлург1

Бундан ташқари, тузилган шартномалар орасида икки ва уч йиллик келишувлар ҳам бор. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Металлург”нинг ўз ўйинчиларини ПФЛ рўйхатидан ўтказиш жараёни яна давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар