"Локомотив" - "Металлург": Ўзаро ўйинларда устунлик қайси жамоа томонда? (Превью)

“Металлург” ҳамда “Локомотив” жамоалари бугунга қадар кучлилар сафида ўзаро 37 ўйин ўтказган. Улардан 6 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. 12 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 19 ўйинда эса "темирйўлчилар" зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 35:61, тошкентликлар фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг Тошкентда ўтказилган учрашувларида “Локомотив” катта устунликка эга. 18 та учрашувнинг 11 тасида "Локо" зафар қучган. 5 та баҳсда кучлар тенг келган. 2 та ўйинда “Металлург” муваффақиятга эришган.

Тошкентда ўтказилган сўнгги 5 та учрашувда қайд этилган натижалар билан танишинг:

11.05.2021 Локомотив – Металлург – 1:3
15.06.2020 Локомотив – Металлург – 0:3
15.09.2019 Локомотив – Металлург – 1:1
30.10.2018 Локомотив – Металлург – 1:0
09.03.2018 Локомотив – Металлург – 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!