"Локомотив" - "Қизилқум": ўзаро ўйинлар статистикаси

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"га қарши баҳс олиб боради. ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 17:30да старт олади.

Суперлига жадвалида "Локомотив" 12 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Қизилқум" ҳисобида эса 5 очко бўлиб, бу жамоа 11-ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" ички чемпионатнинг охирги тўрт ўйинида кетма-кет 4та ғалабага эришди. Тўплар нисбати 9:1. "Темирйўлчилар" навбати билан "Навбаҳор", "Андижон", АГМК ва "Бухоро" клубларини мағлубиятга учратди.

"Қизилқум" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча битта ғалабага эришган. Навоийликлар уйда АГМКни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги учта ўйинда эса "Қизилқум" бир бор дуранг ўйнаб, кки марта мағлубиятга учради. Ҳамиджон Актамов шогирдлари Бухородан дуранг билан қайтгач, "Металлург"га 1:4 ҳамда "Қўқон-1912"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

2018 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 2:2
2017 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 2:0
2016 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 2:0
2015 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 1:0
2014 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 4:1

Тошкентда бўлиб ўтган охирги беш ўйиндан тўрттасида "Локо" ғалабага эришган. "Темирйўлчилар" сўнгги бешта ўйинда рақиб дарвозасига 11та гол уриб, ўз дарвозаларидан 3 марта тўп олиб чиқишган. Фақат охирги ўйин дуранг натижа билан якун топган.

lok vs qiz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!