"Локомотив" Туркияда украин клубини мағлуб этди

CHERY AUTO

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун йиғин доирасида Украинанинг “Олександрия” жамоасига қарши назорат  учрашуви ўтказди.

Tecno

Қизиқарли тарзда кечган беллашувда “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, энди "Локомотив" эртага Тошкентга қайтиб келади. Футболчиларга 2 кунлик қисқа таътил берилади. Сўнг 7 февралдан жамоа ўз қароргоҳида йиғилиб, ОЧЛ-2018 1-тур ўйинига уйда ҳозирликни давом эттиради.

Назорат учрашуви

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Олександрия” (Украина)  3:1

Голлар: Санжар Шоаҳмедов (2 та), Игорь Елич

“Локомотив” (асосий таркиб): Нестеров, Абдуллаев, Алибоев, Бикмаев, Каримов, Махарадзе, Мирзаев, Муҳаммадиев, Шоаҳмедов, Тўхтахўжаев, Зотеев.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию