“Локомотив” 2009 йилдан буён ўз майдонида “Бухоро”га мағлуб бўлмаяпти
Ads

Олий Лиганинг 28-турида мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” “Бухоро” клубини қабул қилмоқда. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлар ҳамиша қизиқарли ҳамда шиддатли руҳда кечиб келган.

Шу пайтга қадар “Локомотив” ва “Бухоро” 23 марта ўзаро баҳс юритишган. Ўйинларда устунлик “темирйўлчилар” тарафида. “Локо” 12та учрашувда ғалабани қўлга киритган. 6та матчда эса бухороликлар зафар қучишган. Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган. Бу ҳақда "Локо" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Локомотив” вакиллари “Бухоро” дарвозасини ҳозиргача 42 марта ишғол этишнинг уддасидан чиқишган. Ўз дарвозасидан эса 29та гол ўтказиб юборган.

“Локо” ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабасини 2013-йилда қўлга киритган. Ўшанда ўз уйида “Бухоро”ни қабул қилган “темирйўлчилар” жамоаси 5:1 ҳисобида ғалабага эришиган эди.

“Локомотив”нинг “Бухоро”га қарши барча уй учрашувлари
(Олий лига доирасида)

11.06.2016 Локомотив – Бухоро 3:1
20.10.2015 Локомотив – Бухоро 2:0
23.06.2014 Локомотив – Бухоро 2:0
04.03.2013 Локомотив – Бухоро 5:1
04.09.2012 Локомотив – Бухоро 2:1
24.06.2009 Локомотив – Бухоро 1:3
23.11.2008 Локомотив – Бухоро 4:1
22.06.2007 Локомотив – Бухоро 1:3
20.05.2006 Локомотив – Бухоро 1:0
05.07.2005 Локомотив – Бухоро 4:2
17.04.2004 Локомотив – Бухоро 0:1