“Локомотив”ни трансфер ойнасининг биринчи кунида уч нафар футболчи тарк этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тажрибали посбон Игнатий Нестеров “темирйўлчилар” таркибига 2014 йил келиб қўшилганди. У дастлаб беш мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилиб, уч бор Ўзбекистон чемпиони, уч бор Кубок соҳиби, бир бор Суперкубок соҳиби бўлди. Шунингдек, 2016  йил жамоанинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига қадар боришида муносиб ҳисса қўшди.

Ўтган йилнинг маълум бир қисмини Саудия Арабистонининг “Оҳод” клубида ўтказган Нестеров шундан сўнг яна “Локо”га қайтиб, Суперлига охирги бешта турида “темирйўлчилар” дарвозасини ҳимоя қилди. 

Нестеров бу йилги мавсумни ҳам “Локо” сафида бошлади ва жамоа сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Лекин ёзги трансфер ойнаси пайти у жамоа алмаштиришга қарор қилди ва бу ниятини “Локомотив” ПФК раҳбарияти дарвозабон хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлади. Натижада ҳар икки томон розилиги билан Игнатий Нестеров шартномаси бекор қилиниб,  моҳир дарвозабон эркин агент сифатида "Локо"ни тарк этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси "Навбаҳор"га ўтди (Фото)

photo_2020-08-10_14-12-12


Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этди. Тажрибали дарвозабон бошқа клубда шуғулланмоқда

Тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳам “Локомотив” билан хайрлашди. Бир ярим мавсум  "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган Ҳошимов “Локо”нинг ўтган йил Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларниқўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, йил бошида жамоага қўшилган тажрибали ярим  ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам “темирйўлчилар”ни тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар