"Локомотив" аъзолари бемор болалар ҳолидан хабар олди

Маълумки, ҳар йилнинг шу санасида «Локомотив» ПФК вакиллари Республика онкология илмий марказида бўлиб, бемор болалар ҳолидан хабар олиши анъанага айланган.

Бугун ҳам жамоамиз бош мураббийи Денис Коростиченко ҳамда футболчиларимиз “Ориент Финанс Банк” ходимлари билан биргаликда Республика онкология илмий марказида бўлиб, хасталикдан азият чекаётган болажонларга совға-саломлар улашди.

локо1_8

«Локомотив» вакилларининг бемор болалар ҳолидан хабар олиши болажонлар кўнглини кўтарди, бундан ота-оналар ҳам ниҳоятда хурсанд бўлди. Қолаверса, илмий марказ шифокорлари жамоамиз аъзоларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Шу ўринда хасталик билан курашаётган болажонларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламиз.

“Локомотив” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!