“Локомотив” Дубайда
Ads

Олдинроқ Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” жамоасининг БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.

“Темирйўлчилар” кеча Дубайга етиб боришди ва йиғинни бошлашди. “Локо” у ерда 2 ҳафта мобайнида машғулотлар ўтказади. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан олиб борилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон чемпиони мазкур йиғин давомида учта ўртоқлик ўйинини ўтказади. Дастлаб, 16 январь куни Россиянинг “Спартак Москва” жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Сўнгра 18 январь куни Словакиянинг 7 карра чемпиони “Жилина” футбол клуби билан куч синашилади. 21 январь куни эса Даниянинг “Брондбью” жамоасига қарши майдонга тушилади.