Ads

Бугун маҳаллий вақт билан 14:00да ўйин олдидан митинг, сўнгра матбуот анжумани ташкил этилди. Учрашув комиссари олиб борган митингда ўйинга алоқадор ташкилий масалалар келишиб олинди, шунингдек эртанги беллашувда жамоаларнинг қайси либосларда тўп тепишига ойдинлик киритилди.

Демак, меҳмон жамоа "Локомотив" эртага оқ либосда ҳаракат қилади. Майдон эгалари "Ал Райан" эса ўзининг йўл-йўл қизил-қора рангли футболкаларида ўйнайди. Эртанги баҳс "Жассим бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади.