"Локомотив" эртага қандай либосда ўйнайди?

"Темирйўлчилар" Доҳада "Ал Райан" меҳмони бўлишади.

Бугун маҳаллий вақт билан 14:00да ўйин олдидан митинг, сўнгра матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашув комиссари олиб борган митингда ўйинга алоқадор ташкилий масалалар келишиб олинди, шунингдек эртанги беллашувда жамоаларнинг қайси либосларда тўп тепишига ойдинлик киритилди.

Демак, меҳмон жамоа "Локомотив" эртага оқ либосда ҳаракат қилади. Майдон эгалари "Ал Райан" эса ўзининг йўл-йўл қизил-қора рангли футболкаларида ўйнайди. Эртанги баҳс "Жассим бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади.

ray vs lok

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!