"Локомотив" етакчиларисиз машғулотларга қайтди
12 февраль куни Туркия йиғинидан қайтиб келган “Локомотив” яна машғулотларни бошлади. Жамоанинг бугунги тайёргарлик жараёни ТТЙМИ стадионида олиб борилди, - бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда "Локо"нинг тўрт нафар футболчиси – Жавоҳир Илёсов, Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Қодирқулов ва Ислом Қобилов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этишяпти.
Шунингдек, яна уч нафар ўйинчи – Дилшод Комилов, Авазбек Ўлмасалиев ҳамда Бобур Асқаров Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг машғулотларида қатнашишмоқда.
Фикрлар