"Локомотив" футболчилари "Tashkent city" болалар футбол клубининг тақдирлаш маросимида қатнашди

 

Кеча "Локомотив" футбол клубининг бир неча нафар аъзолари Тошкент шаҳар чемпионатида совриндор бўлган "Tashkent city" болалар футбол жамоасининг мавсум якунларига бағишланган тадбирида иштирок этишди.

Темур Кападзе, Кахи Махарадзе, Олабиран Блессинг ҳамда Санжар Шоаҳмедов Тошкент шаҳар чемпионатида совриндор бўлган "Tashkent city" болалар футбол клуби ёш ўйинчиларига диплом, медал ҳамда кубокни топширишди.

2006 ҳамда 2007 йилда таваллуд топган ёш футболчилар профессионал ўйинчилардан совринларни қабул қилиб олишар экан, келажакда худди улардек етук футболчилар бўлиб етишишни ният қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!