Ads

Ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Сеул" клубига ўтди.

Икром Алибоев 2013 йилда "Локомотив"даги дебют ўйинини ўтказганди. Шундан буён у ўтган 6 мавсум давомида 97 ўйинда жамоамиз шарафини ҳимоя қилди ва унда 11 гол киритди.

"Жакарта-2018" Осиё ўйинларида ўзининг ажойиб ўйинлари билан Ўзбекистон термасининг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган Икром "Сеул" клуби ва кореялик мухлисларнинг назарига тушди.

Ёш ва ғайратли футболчи 2019 йилнинг 1 январида эътиборан янги жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

- Шу фурсатдан фойдаланиб, Икром Алибоевнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз, - дейилади клуб расмий сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jaxongir1979 fc NASAF
13/12/2018 21:03
омад икромжонга