"Локомотив" кичик камбэк эвазига АГМКни мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисоб 41-дақиқада олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсов томонидан очилди. Орадан бир неча сония ўтиб, Ғуломов узоқ масофадан берган зарбаси билан мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда ўйинга қўшилган Қодирқулов жамоасига ғалаба тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалаба натижасида "темирйўлчилар" очколари сонини 3 тага етказиб олди. Қосимов шогирдлари эса ҳали очко тўплаганича йўқ.

  • Суперлига
  • 2-тур

Локомотив

  • Ғулом-Ҳайдар Ғуломов 42'
  • Санжар Қодирқулов 70'
2 : 1

11/03/2022 18:30

OKMK

  • Хуршид Ғиёсов 41'

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Локомотив" кичик камбэк эвазига ғалабани қўлга киритди!

  • 90+5'

    Собиров огоҳлантирилди.

  • 90+4'

    Жумабоевнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90+3'

    "Локо" жарима майдонига оширилаётган тўплар кетма-кет узоқлаштирилмоқда.

  • 90+2'

    Коростиченко шогирдлари катта куч билан ҳимояланмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Баҳс меҳмонларнинг босими остида давом этмоқда.

  • 87'

    Ҳақназарий, Боаке ва Жалилов ўрнига Собиров, Полвонов ва Бусинов тушди.

  • 85'

    Қосимовнинг узатмасидан сўнг Боаке бироз ноаниқ зарба йўллади.

  • 83'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 81'

    Тўпни Мишенконинг оёқлари орасидан ўтказишни ният қилган Санжар ижрони эплай олмади.

  • 80'

    Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим. Вазиятга ҳакам аралашди.

  • 79'

    Махарадзе ҳамда Этаме ўрнига Абдураҳмонов ва Жумабоев ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Мурод Тошматов ўз ўрнини Дилшод Аҳмадалиевга бўшатиб берди.

  • 77'

    Этаме ноаниқ пас туфайли жамоасининг ҳужумини барбод қилди.

  • 75'

    Дарвозаси томон йўлланган навбатдаги зарбаси Абдужалилов бартараф этди.

  • 74'

    АГМК катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 72'

    Алишер Жалилов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 70'

    ГООООООООООЛ! "Локо" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Қодирқулов жарима майдони ичидан берган кучли зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 69'

    Коростиченко шогирдлари назоратни қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 67'

    Мишенко ҳимояда жуда ишончли ҳаракат қилди ва рақиб ҳужумини тўхтатди.

  • 65'

    Жером Этаме огоҳлантирилди.

  • 64'

    "Локо"да иккита ўзгариш: Қодирқулов ва Мухторов Ҳасанов ҳамда Файзиевни алмаштирди.

  • 62'

    "Темирйўлчилар"дан дабл-сейв! Ҳақназарининг илк зарбаси устунга тегди. Кейин, Жалиловнинг уринишини дарвозабон, Ҳақназарининг такрорий зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 60'

    Тўп учун курашда Опеҳ Жалиловдан тезроқ бўлиб чиқди.

  • 58'

    Мишенконинг бош билан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 57'

    Тошматовга нисбатан очиқчасига қоида бузган Файзиев огоҳлантирилди.

  • 56'

    Абдулла Абдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 55'

    Ғуломов Боакени усталик билан зарарсизлантирди.

  • 53'

    Алишер Жалиловнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 51'

    Мартин Боакега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 49'

    Ғуломовнинг навбатдаги зарбасидан сўнг тўпни Раҳимов ушлаб олди.

  • 48'

    Жалиловнинг уринишидан сўнг дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Тошматов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Бўлим сўнгига келиб темп жуда катта тезлик билан юқорилади.

  • 42'

    ГООООООООООЛ! "Локо" дарҳол орадаги фарқни йўққа чиқарди!

    Ғуломов узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 41'

    ГОООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Тўпни усталик билан тўхтатган Хуршид бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.

  • 39'

    Марказда Файзиев рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 37'

    Ғулом-Ҳайдар Ғуломовнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Хавфли вазият!

  • 35'

    Ёғаётган кучли ёмғир ўйин сифатида ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.

  • 33'

    АГМК жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандартга эга бўлди.

  • 31'

    Ҳақназарининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.

  • 29'

    Меҳмонлар қанотларни анча фаол ишга солмоқда.

  • 27'

    Мирғиёс Сулаймоновнинг кучсиз зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 26'

    Қосимов шогирдлари ташаббусни қўлга олишга уринмоқда.

  • 24'

    Вууууҳ! Диёр Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 22'

    Жамоалар бирин-кетин ҳужумлар уюштирмоқда 

  • 20'

    Ҳақназари жарима майдони ичидаги Боакьени пас билан таъминламоқчи эди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 18'

    Сулаймоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 16'

    Ўйин майда фолларга бой ўтмоқда.

  • 14'

    Олмалиқликлар ўз омадини қарши ҳужумлардан изламоқда.

  • 12'

    Коростиченко шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 10'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 8'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Мишенко дарвозага аниқ йўллади. Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 6'

    Ғуломовнинг марказга оширган тўпи манзилга аниқ бормади.

  • 4'

    ВАРдаги ҳакамлар Диёрнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига теккани эҳтимолини кўриб чиқди. Ҳаммаси жойида!

  • 3'

    Диёр Туроповнинг зарбасидан сўнг тўпни ҳимоячи баъзўр қайтариб қолди.

  • 2'

    Мезбонлар илк сониялардан рақибни саросимага солиб қўйди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Бу баҳс "Локомотив" стадионидаги дастлабкиси бўлгани сабабли Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!