"Локомотив" легионерлар билан шартнома имзолашда давом этмоқда. Бу сафар хорватиялик ҳужумчи қўлга киритилди

Янги мавсумда ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган ва бунинг учун жиддий тайёргарлик олиб бораётган “Локомотив” ўз таркибига яна бир легионерни қўшиб олди.

Гап хорватиялик 26 ёшли ҳужумчи Шиме Жужул ҳақида кетмоқда. Ўтган мавсум Сингапур чемпионати вакили “Гейлан” клуби таркибида 29 ўйинда 19 гол ва 7 ассист қайд этган футболчи янги мавсумда “Локомотив” таркибида ҳаракат қилади. Бу хусусида “Локо” матбуот хизмати эълон қилди.

шиме

Қайд этиш керак, Шиме фаолияти давомида 153 ўйинда майдонга тушиб, 58 гол ва 32 ассист қайд этган.

Бунгача “Темирйўчлилар” тожикистонлик Рустам Соиров, россиялик Иван Соловьёв ва македониялик Боян Найденов билан шартнома имзолаганди. Кўриб турибсизки, “Локомотив” клуби яна бир легионер билан келишувга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!