"Локомотив" машғулотларга қайтди, олдинда ўртоқлик учрашувлари бор

  • 26 May 22:17
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бир ҳафталик танаффусдан кейин “Локомотив” футболчилари яна яшил майдонга қайтишди.

Терма жамоамизнинг ўйинлари сабаб, Суперлигада бир ойдан кўпроқ танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Шу боис “Локомотив” мураббийлари футболчиларга бир ҳафталик дам беришганди.

локо1_1

“Темирйўлчилар” буёғига яна машғулотларни давом эттиришади ва 20 июнь куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” билан ўйинга қадар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. “Локо” кўтаринки кайфиятда машғулотларни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” 9-турдан кейин 14 очко билан 4-ўринда боряпти.

Comments

You must be logged in to commet!