“Локомотив” “Навбаҳор” футболчиси билан шартнома имзолади
Шерзодбек Абдулбориев - "Локомотив" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Локомотив" янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этади. Ўтган йиллар давомида "Навбаҳор" таркибида ўйнаган 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Шерзодбек Абдулбориев жамоамиз аъзосига айланди.
Ўтган мавсумда "Навбаҳор" таркибида U21 чемпионатида 28 ўйинда ҳаракат қилиб, 2 та гол урган ҳимоячи навбатдаги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. Шерзодбек, шунингдек, Ўзбекистон U-17 ва U-20 термаларида 25 баҳсда иштирок этган.
Шерзодбек Абдулбориевга "Локомотив" оиласига хуш келибсан деб қоламиз”,- дейилади “темирйўлчилар” хабарида




Фикрлар