"Локомотив" нигериялик легионер билан шартнома тузди

“Локомотив” клуби Жасур Жалолиддиновдан кейин яна бир трансферни амалга оширди. Жамоа йиғинида иштирок этиб келаётган нигериялик 22 ёшли ҳимоячи Самуэль Опех расман “Локомотив” клуби билан шартнома имзолади.

Бу борада клуб матбуот хизматининг хабарида шундай ёзилган:

22 ёшли ҳимоячи Самуэль Опех “Локомотив” билан шартнома имзолади. Мавсумнинг биринчи ярмини “Оқтепа” таркибида ўтказган футболчи иккинчи даврада жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

локо_10

Опех 22-рақамли либосда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳимоячи мавсумнинг биринчи қисмида “Оқтепа” сафида 12 та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!