Ads

Москванинг "Локомотив" клуби бош директори Василий Кикнадзе ўтган мавсум ПСЖдан ижарага олинган Гжегож Криховякнинг трансферини тўлиқ сотиб олиш масаласида ишлар олиб борилаётганини айтиб ўтди.

“Расмийлаштириш ишлари кетмоқда. Биз у билан шартнома имзолаймиз. Унинг ижара келишувида уни тўлиқ сотиб олиш ҳақида ҳам банд бор”, - дейди клуб раҳбари.

Маълумот учун, москваликлар 29 ёшли польшалик футболчини кейинчалик 12,5 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан 1,5 млн евро эвазига бир йилга ижарага олишган эди. У жорий мавсум “Локомотив” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.