"Локомотив" "Қизилқум"га қарши назорат учрашувини ўтказди
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, “Локомотив” назорат ўйинида майдонга тушди.
Унда спарринг-рақиб сифатида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси танланди. Ажойиб ва жанговор кечган баҳсда “Локо”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси кузатилди.
Дастлабки голни Марат Бикмаевнинг қанотдан оширган тўпидан кейин Диёр Туропов киритган бўлса, кейинчалик Иброҳим Ғанихонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди, - дея хабар беряпти, “Локомотив” матбуот хизмати.
Фикрлар