"Локомотив" сафида дублга эришган Дилшод Комилов: "Менинг вазифам ҳимояни мустаҳкамлаш"

Про лигадан Суперлигага қайтган Тошкентнинг “Локомотив” клуби чемпионатдаги илк учрашувини ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказди ва унда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин қаҳрамонларидан бири шубҳасиз “Локомотив” футболчиси Дилшод Комилов бўлди. Бир йиллик танаффусдан кейин яна собиқ клубига қайтган бу ҳимоячи “Металлург”га қарши баҳсда иккита гол урди. Биринчи голини эса стандартдан қойилмақом тарзда киритди. У “Локомотив”га қайтиб ўзининг очилмаган қирраларини очаётганга ўхшайди. Чунки Комиловнинг ҳимоячи сифатида нафақат гол уриши, балки дублга эришишини балки ҳеч ким кутмаганди, десак муболаға қилмаган бўлармиз.

“Локомотив” Дилшод Комиловнинг дубли эвазига ғалабага яқин эди, аммо бекободликлар якунда мувозанатни тикладилар. Беллашувдан кейин Дилшод Комилов Sports.uz учун қисқача фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дилшодбек, "Локомотив"га қайтишингизни дубль билан нишонладингиз. "Металлург" билан учрашувда иккита гол урдингиз. Керак бўлса, ҳужумчилар амалга ошира олмаётган ишни ҳимоячи сифатида сиз бажардингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

-  Ассалому алайкум! “Металлург” билан учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Лекин ғалаба қозона олмадик. Барчаси Аллоҳдан. Гол уриб жамоамга ёрдам берганимдан хурсандман.

дилшод комилов6

- Ўйин дурангга мос бўлди, деб ўйлайсизми?

- Ҳа, ўйин дурангга мос бўлди, деб ўйлайман.

- Биринчи голингизни стандартдан чиройли тарзда амалга оширдингиз. Бунга қандай таъриф берасиз?

- Узоқ масофадан стандарт бўлса, тепиб гол уриш ниятим бор эди. Бу амалга ошди.

дилшод комилов3

- Бунгача охирги марта қачон гол ургандингиз ёки бу илк голингиз бўлдими?

- Чемпионатда илк гол уришим.

- Аслида гол уриш вазифангиз бормиди? Яъни, мураббийни сизга ўйиндан олдинги кўрсатмаси қандай эди?

- Мени вазифам ҳимояни мустаҳкамлаш, гол ўтказиб юбормаслик. Гол уришимга келадиган бўлсак, айнан ким тўп киритиши муҳим эмас, асосийси, чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозонсак бўлди.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!