“Локомотив” Санжар Шоаҳмедов билан шартнома тузди
Ads

Олий Лига мусобақа жадвали карвонбошиси – “Локомотив” ўз сафини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади.

Жорий йилги мавсумнинг илк қисмини Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоаси таркибида ўтказган ўзбекистонлик тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов мавсумнинг иккинчи қисмида ўзи учун қадрдон бщдган “Локомотив” сафида тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун ҳар икки томон ўзаро келишувга кўра шартномага имзо чекишди. Шу тариқа, 2015-2016 йилларда “Локомотив” сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, сўнгра фаолиятини хорижда давом эттирган Шоаҳмедов яна “темирйўлчи”га айланди.