“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги турнир ярим финалига йўл олди

Олдинроқ “Локомотив” жамоасининг 12 ва 14 ёшгача бўлган тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро “1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақасида иштирок этиши борасида хабар берган эдик.

Куала Лумпурда ўтаётган мусобақа айни дамда ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Кеча “Локомотив” тарбияланувчилари 4 та учрашув ўтказишди. Шулардан 3 таси ёш “Темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлган бўлса, 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Goal Elite  — Lokomotiv 0:2

AFC — Lokomotiv 2:2

Selangor — Lokomotiv 0:4

Kelantan — Lokomotiv 0:6

Шу тариқа, “Локомотив” тарбияланувчилари Сингапур, Малайзия ҳамда Япониядан келган жамоалар ўртасида ўтказилаётган мусобақа ярим финалига йўл олди. Ярим финал беллашувлари эртага бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг етакчи жамоалари футбол мактаблари 12 ва 14 ёшгача тарбияланувчилари иштирок этишади ва турнир 22 ноябрга қадар давом этади.