"Локомотив" таркибида 16 ёшли футболчи дебют қилди
Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида "Локомотив" "Металлург"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳснинг 80-дақиқасида эътиборга молик ходиса содир бўлди - "темирйўлчилар" таркибида майдонга 16 ёшли Лазизбек Мирзаев майдонга тушди.
Бу 2006-йилда туғилган ёш футболчининг Суперлигадаги дебюти бўлди. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган тошкентликлар тўғридан-тўғри Про Лигага тушиб кетишдан қутилиб қолди.
Фикрлар