"Локомотив" тонгда Қатарга учиб кетади

Жамоа кеча, 8 март куни “Пахтакор”га қарши Суперлиганинг дастлабки турида майдонга тушиши лозим эди. Бироқ ПФЛ ҳар икки жамоани ОЧЛда муҳим баҳс кутиб турганини инобатга олиб ўйинни 16 мартга қолдирди. Натижада “Локомотив”нинг режалари бироз ўзгарди ва жамоа машғулот орқали ОЧЛ баҳсига тайёргарликни бошлади.

Энди “темирйўлчилар” 11 март куни Доҳада ОЧЛ 2-тур доирасида “Ал Райан”га қарши майдонга тушишади. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. Жамоа аъзолари эртага эрталаб чартер рейс орқали Қатар пойтахти сари парвоз қилишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Эртага кун тартибидан ўйинолди матбуот анжумани, митинг ҳамда расмий машғулот ўрин олган.

Бугун “Локомотив” футболчилари асосий майдонда машғулот ўтказишди. Жамоа душанба куни “Ал Райян”га қарши ўйнаб бўлганидан сўнг яна чартер рейс билан Тошкентга қайтиб келади ва 16 март куни бўладиган “Пахтакор” билан ўйинга ҳозирликни бошлайди.

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 2-тур. 11 март

“АЛ РАЙяН” (Қатар) – “ЛОКОМОТИВ” (Ўзбекистон)

Стадион: “Жассим бин Ҳамад” (Jassim Bin Hamad Stadium)

Бошланиш вақти: 18:35 (Тошкент вақти 20:35)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!