"Локомотив" ва "Металлург" футболчилари Тожикистон U-23 терма жамоасига чақирилдилар

Мубин Эргашев бош мураббийлигидаги Тожикистон U-23 терма жамоаси Душанбеда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришдилар. Режага биноан тожикистонликлар 15 ва 19 июнь кунлари Гонконг терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Тожикистон U-23 бош мураббийи томонидан ушбу йиғинга 27 нафар футболчи чақирилган бўлиб, уларнинг орасида Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган ўйинчилар ҳам бор.

Жумладан, “Локомотив”дан Рустам Соиров ҳамда “Металлург” клубидан Далер Шарипов терма жамоага жалб этилишган ва иккаласи ҳужумчи чизиғида тўп суришади.

тожик состав

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!