"Локомотив" яна бир трансферни амалга оширди (Фото)

Ўз олдига ҳамиша юқори мақсадлар қўювчи Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсум олдидан бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан ўз сафини тўлдириб олди.

“Темирйўлчилар” жамоаси шу билан биргаликда таркибга секин-аста ўз истеъдодини такомиллаштириб бораётган ёш футболчиларни ҳам жалб этмоқда. Шу пайтга қадар “Андижон” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Фарҳод Бекмуратов бундан буён “Локомотив” жамоаси сафида фаолият олиб боради. “Темирйўлчилар” жамоаси сафига яқиндагина келиб қўшилган ярим ҳимоячи Ёшлар Лигаси 1-тур ўйинлари доирасида “Қизилқум”га қарши кечган беллашувда “Локомотив” учун дастлабки учрашувини ўтказишга ҳам улгурди.

Фарҳод Бекмуратов эндиликда Тимур Кападзе бутсиларини михга илгач бўш қолган 18-рақамда тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!