"Локомотив" январда "Зенит" билан ўйнайди

CHERY AUTO

Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпионлиги ва Кубогини қўлга киритган "Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни 21 декабрдан бошлайди. 

Tecno

Ҳозир жамоа футболчилари таътилда ва 21 декабрдан бошлаб машғулотларга киришишади. Дастлабки йиғин Тошкентда бўлиб ўтади. Янги йилдан кейин эса "темирйўлчилар" Дубайга йўл олиб, ўша ерда машғулот олиб боришади. 

Дубайдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. Шулардан бири Россиянинг "Зенит" клубига қарши бўлиб ўтади. Бу ўйин 20 январга мўлжалланган. 16 январдаги рақибимиз эса яқин орада маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!