"Локомотив"ни янги мавсумда ким бошқариши аниқ бўлди
"Локомотив" 2022 йилги мавсум якунларига кўра Суперлигани тарк этганди.
Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, Мирко Еличич ва Денис Коростиченко тандеми навбатдаги мавсумда ҳам биргаликда ишлайди. 2022 йилги мавсумнинг иккинчи ярми, сўнгги қисмида жамоа бошқаруви Мирко Еличич ва Денис Коростиченко тандемига топширилганди.
"Темирйўлчилар" навбатдаги мавсумда ҳам жамоа айнан ушбу мутахассислар билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилади.
Фикрлар