"Локомотив"нинг Анталия йиғини якунланди. Охирги ўйинда "Кубань" йирик ҳисобда мағлуб этилди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Анталиядаги йиғинининг сўнгги назорат учрашувини Россиянинг “Кубань” жамоасига қарши ўтказди. Ушбу беллашувда “Локо” рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Биринчи бўлимда дарвозаларга гол урилгани йўқ ва барчаси танаффусдан кейин юз берди. Иззатилла Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, захирадан майдонга туширилган Сардор Абдунабиев ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

"Локомотив" 3:0 "Кубань" (Россия)

Голлар: Иззатилла Абдуллаев (50), Сардор Абдунабиев (60, 63).

"Локомотив" асосий таркиби: Абдумавлон Абдужалилов, Абдулазиз Абдурашидхонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иван Рогач, Дилшод Комилов, Абубакир-Ризо Турдиалиев, Дамян Крайишник, Лазизбек Мирзаев, Иззатилла Абдуллаев, Жасур Ҳакимов, Иван Булатович.

Захирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Сардор Абдунабиев, Собит Синдаров, Жаҳонгир Ҳошимбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!