"Локомотив"нинг дастлабки 3 турдаги статистикаси. "Темирйўлчилар" 3 ўйиндаги рақиблари "Навбаҳор", АГМК ва "Турон"дан нимаси билан устун?

Aйни дамда ФИФA кунлари давом этмоқда. Бугунги кунда қадар эса Суперлигада 3 тур ўйинлари бўлиб ўтди. Хўш, дастлабки 3 учрашувдан кейин хулосалар қандай?

"Локомотив" учун мавсум оғир бошланди. 3 турда 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилди. Aммо клуб матбуот хизмати статистикаларда "Локо"нинг устунлигини кўриш мумкинлиги маълум қилди.

Масалан, AГМКга қарши баҳсда 56 фоиз, "Навбаҳор" билан ўйинда 54 фоиз, "Турон" рақиблик қилган учрашувда 66 фоиз вақт давомида "темирйўлчилар" тўпни ўзида ушлаб турган. Бу эса ўртача ҳар бир учрашувга 58 фоизни ташкил қилади дегани.

Шунингдек, зарба беришда ҳам натижалар ёмон эмас. Учала баҳсда португалиялик шогирдлари жами 21 марта аниқ зарба йўллаган ва шуларнинг 11 таси дарвозага аниқ борган.

Уч баҳсда "Локомотив" футболчилари 8 марта сариқ карточка олди. Рақибларда эса 7 сариқ ва 1 қизил карточка мавжуд.

"Локомотив" навбатдаги учрашувини 3 апрель куни ўз майдонида "Қизилқум"га қарши ўтказади. Баҳс "Локомотив" стадионида 16:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!