"Локомотив"нинг ҳамкорлари сони яна биттага кўпайди. Тошкентликлар бу гал Германия компанияси билан битим тузишди
"Локомотив" ПФК Германиянинг "Lead Volume" компанияси билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу ҳамкорликни йўлга қўйишдан мақсад, 2020 йилдан бошлаб "Локомотив" мухлислар билан янада яқин бўлиш учун бир нечта лойиҳаларни ишлаб чиқяпти. Бу борада "Lead Volume" клубга яқиндан ёрдам беради. Хусусан клуб сайти орқали атрибутикалар онлайн савдоси учун платформа ўрнатиш, сайт ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали клуб атрибутикалари савдосини йўлга қўйиш ва шу орқали сайт ишини мукаммаллаштириш.
Шу ва бошқа масалалар юзасидан "Локомотив" футбол клубида клуб бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, "Lead Volume" таъсисчиси Алексей Насибуллин ҳамда клубнинг яна бир ҳамкори "AF Sports Reactive" раҳбари Фарид Закиров билан учрашув бўлиб ўтди.
Фикрлар