Ads

Бугун БАА Про-лигасида 17-тур ўйинларига старт берилди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Ваҳда” клуби ўз майдонида “Шабаб Ал Ахли” жамоасини қабул қилди.

Ушбу ўйинда кучлар тенг келди – 0:0. Мазкур ўйиндан сўнг “Ал Ваҳда” жамғарган очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринда кетаётган “Ал Айн”дан 1 очко кам жамғаргани боис, 2-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ОЧЛ 1-турида мазкур клубни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди. БААдагижавоб баҳси эса 3 апрель санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

БАА Про-лигаси. 17-тур

“Ал Ваҳда” – “Шабаб Ал Аҳли” 0:0.