Ломаченко: Гарсияга қарши рингга чиқиш ақлсизликдир
Ads

WBA енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Василий Ломаченко жароҳати ва кейинги жангини кимга қарши ўтқазиши ҳақида айтиб ўтди.

- Жароҳат олганимдан олдин елкамда оғриқ сезгандим ва зарба бериш учун бор кучимни ишлатишга мажбур бўлдим.

Бундай танаффусдан сўнг Майк Гарсияга қарши рингга чиқиш ақлсизликдан далолат берарди. Хозирги ҳолатимдан келиб чиқиб Белтран билан куч синашишни хоҳлардим. Албатта, Гарсия – Ломаченко қарама-қаршилиги мени ҳам қизиқтиради, бироқ бу каби жанг ташкил этиш учун вақт керак, - дея Ломаченконинг сўзларидан иқтибос келтиради LA Times.

 Маълумот учун, Василийнинг кейинги жанги 8 декабрь бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.